TopicФазилат ва одоблар
288 hadiths
288 hadiths
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз разияллоҳу анҳуни уловга эргаштириб кетаётган эдилар. «Эй Муоз ибн Жабал», – дедилар.
У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Расулуллоҳ: «Эй Муоз», – дедилар. У: «Лаббайка ва саъдайка, эй Расулуллоҳ», – деди. Уч маротаба такрорланди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қайси бир банда Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқлигига, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Унинг қули ва расули эканига сидқидилдан гувоҳлик берса, Аллоҳ унга дўзахни ҳаром қилади», дедилар. Муоз: «Эй Аллоҳнинг расули, бу ҳақда одамларга хабар берайми? Улар бу билан хурсанд бўлишади», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Йўқ), бунинг хабарини берсанг, унга суяниб (амал қилмай қўйишади)», дедилар. Аввалига Муоз хабар бермай юрди. Лекин ўлими яқинлашганда, илмни яшириб гуноҳкор бўлиб қолишдан хавотир бўлган ҳолда унинг хабарини бердилар».Муттафақун алайҳ