Hadith for the World
Topic

Ақида

135 hadiths

135 hadiths

عن أبي موسى رضي الله عنه قال: سَمَّى لنا رسولُ الله صلى الله عليه وسلم نفْسَه أسْماءً منها ما حَفِظْنا فقال: «أنا محمد، وأحمد، والمُقَفِّي، والحاشِر، ونبي الرَّحمة، قال يزيد: ونبِيُّ التوبة ونَبِيُّ المَلْحَمة».رواه مسلم وأحمد
عن أنس بن مالك رضي الله عنه أن النبي صلى الله عليه وسلم رأى نُخْامَة في القِبْلَة، فَشَقَّ ذلك عليه حتى رُئِي في وجْهِه، فقام فَحَكَّه بِيَده، فقال: «إن أحدكم إذا قام في صلاته فإنه يُنَاجِي رَبَّه، أو إن رَبَّه بينه وبين القِبْلَة، فلا يَبْزُقَنَّ أحدُكم قِبَل قِبْلتِه، ولكن عن يَسَاره أو تحت قَدَمَيه» ثم أخذ طَرف رِدَائِه، فَبَصَقَ فيه ثم ردَّ بَعْضَهُ على بعض، فقال: «أو يفعل هكذا».متفق عليه
Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан: «Умму Салама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ҳабашистондаги Мария деб номланувчи черков ва ундаги суратлар ҳақида кўрган нарсасини гапириб берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Улар шундай қавмдирларки, агар ораларидаги бир солиҳ банда ўлса, унинг қабрига масжид бино қилиб, унга суратларни чизиб ташлайдилар. Улар Аллоҳнинг наздида махлуқотларнинг энг ёмонидирлар!», дедилар».Муттафақун алайҳ
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لاَ تَسُبُّوا أَصْحَابِي، فَلَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا بَلَغَ مُدَّ أَحَدِهِمْ، وَلاَ نَصِيفَهُ».متفق عليه
عن المسور بن مخرمة رضي الله عنهما مرفوعًا: «فاطمة بَضْعة مني، فمَن أغضبها أغضبني».متفق عليه
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم : «مَن أحبَّ الحسن والحُسين فقد أحبَّني، ومَن أبغضهما فقد أبغضني».رواه ابن ماجه وأحمد
عن أبي هريرة رضي الله عنه ، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «خيرُكم خيركم لأهلي مِن بعدي». قال: فباع عبد الرحمن بن عوف حديقةً بأربع مائة ألف، فقسَّمها في أزواج النبي صلى الله عليه وسلم .رواه ابن أبي عاصم والحاكم
عن أبي موسى رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «كَمُل من الرجال كثير، ولم يَكمُل من النساء: إلا آسية امرأة فرعون، ومريم بنت عِمران، وإنَّ فضلَ عائشة على النساء كفضل الثَّرِيد على سائر الطعام».متفق عليه
عن عبد الرحمن بن أبي عميرة وكان من أصحاب رسول الله صلى الله عليه وسلم عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال لمعاوية: «اللهم اجعله هاديًا مَهْديًّا واهدِ به».رواه الترمذي وأحمد
عن أبي عزة الهذلي رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله وسلم: «إذا أراد اللهُ قَبْضَ عبد بأرض جعلَ له بها حاجة».رواه الترمذي وأحمد وأبو داود الطيالسي
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا مَاتَ عُرِضَ عَلَيْهِ مَقْعَدُهُ بِالْغَدَاةِ وَالعَشِيِّ، إِنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الجَنَّةِ فَمِنْ أَهْلِ الجَنَّةِ، وَإِنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ النَّارِ فَمِنْ أَهْلِ النَّارِ، فَيُقَالُ: هَذَا مَقْعَدُكَ حَتَّى يَبْعَثَكَ اللَّهُ يَوْمَ القِيَامَةِ».متفق عليه
عن أسامة بن زيد رضي الله عنهما قال: أشرفَ النبيُّ صلى الله عليه وسلم على أُطُم من آطام المدينة، فقال: «هل ترون ما أرى؟» قالوا: لا، قال: «فإنِّي لأرى الفتنَ تقع خِلال بيوتكم كوَقْع القَطْر».متفق عليه
عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: «إن لله تِسْعَةً، وتِسْعِينَ، اسْمًا، مِائَةً إلا واحدا مَنْ أَحْصَاهَا دخل الجنة».متفق عليه
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом беш устунга бино қилингандир: «Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб шаҳодат айтишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутишга», – дедилар».Муттафақун алайҳ
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қай бирингиз гуноҳ ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Қўли билан кучи етмаса, тили билан қайтарсин! Тили билан ҳам қайтара олмаса, қалби билан нафратлансин! Қалб билан нафратланиш эса, иймоннинг энг заиф ҳолидир».Имом Муслим ривояти
Абу Молик Ашъарий разияллоҳу анҳудан нақл қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Поклик иймоннинг ярми. «Алҳамдулиллаҳ» амал тарозисини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи вал-ҳамдулиллаҳ» осмонлару ер орасини тўлдиради. Намоз (дунё ва охиратда) нур, садақа (кишининг нафси мол-дунёни яхши кўрса-да, иймони ундан устун эканлигига) ҳужжат, сабр зиёдир (унда ёруғлик ҳам, ҳарорат-машаққат ҳам бор; мусибатларга сабр қилиш машаққат, лекин унинг ортидан, албатта ёруғлик келади). Қуръон (агар унга амал қилсанг) сенинг фойдангга, ёки (амал қилмайдиган бўлсанг) зарарингга (ҳужжатдир). Барча инсонлар эрталабдан ҳаракатга тушиб, нафсини (хайрли амаллар қилиб Аллоҳга ёхуд бузуқ ишлар билан шайтонга) сотади, ё уни (дўзахдан) озод қилади, ё (дўзахга ташлаб) ҳалок қилади».Имом Муслим ривояти
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Уфайр номли эшак устида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга мингашиб олган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳой Муоз, Аллоҳнинг бандалари устидаги, бандаларнинг эса Аллоҳ устидаги ҳаққи нима эканини биласанми?», – деб сўраб қолдилар. Мен: «Аллоҳ ва Расули билгувчироқдир», – деб жавоб бердим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таолонинг бандалари устидаги ҳаққи Унгагина ибодат қилиб, Унга бирон нарсани шерик қилмасликлари, бандаларининг Аллоҳ устидаги ҳақлари эса, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилмаган кимсани азобламаслигидир», – дедилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, одамларга бу башоратнинг хабарини берайми?» –деб сўрасам: «Бу хабарни айтма! Агар айтсанг, улар шунгагина суяниб қоладилар!» – деб жавоб бердилар.Муттафақун алайҳ
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бир одам келиб: «Ё, Расулуллоҳ, икки хислат нима?» – деб савол берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга шерик қилмай оламдан ўтган киши жаннатга, Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиб ўлган киши эса, жаҳаннамга киради», – деб жавоб бердилар.Имом Муслим ривояти
Оиша разияллоҳу анҳонинг шундай деганлари нақл қилинган: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Ё, Расулуллоҳ! Ибн Жудъон жоҳилият пайтида қариндошлари билан борди-келди қилар, мискинларнинг қорнини тўйдирар эди. Ўша ишлари унга фойда берадими?",- деб савол бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:"Унга фойда бермайди. Чунки у ҳеч қачон: Раббим! Менинг хатоларимни Қиёмат кунида мағфират қил!- демаган"- деб жавоб бердилар".Имом Муслим ривояти
Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ё Расулуллоҳ, менга ислом (ақидаси ва шариатида) шундай бир сўзни айтинг-ки, бошқа ҳеч кимдан сўрамай», – дедим. «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сўнгра шунинг устида мустақим бўл!», – дедилар.Муслим ва Аҳмад ривояти
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Қуёш ботиш тарафидан чиқмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уни мўъмин одамларгина кўра оладилар. Бу, (олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб қилмаган бўлса, иймони наф бермайди) (Анъом: 158) пайтида бўлади. Сотувчи ва харидор кўйлакларини сотиш учун ўртага ёйишганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тахлаб олишга улгурмай қоладилар. Бир одам туясининг сутини соғиб олиш учун кетганида қўққисдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни ичишга улгурмай қолади. (Бир одам) ҳовузи(нинг атрофи)ни суваб бўлгач кутилмаганда Қиёмат қоим бўлади-да, ундан сув ича олмай қолади. Бировингиз таомини оғзига олиб борган пайтда бехосдан Қиёмат қоим бўлади-да, уни тановул қила олмайди", - дедилар.Муттафақун алайҳ
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Сизларнинг оловингиз, жаҳаннам оловининг етмишдан бир бўлагидир", - дедилар. "Ё Расулуллоҳ, шунча (бизнинг оловимизчалик иссиқ бўлса ҳам) етарли бўлар эди", -дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "(Жаҳаннам олови дунё оловидан) олтмиш тўққиз баравар кучли қилинди. У оловларнинг ҳар бири шу дунёнинг оловича куйдирувчидир", - дедилар.Муттафақун алайҳ
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳумодан нақл қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳ, махлуқотларнинг тақдирларини еру осмонни яратишдан эллик минг йил илгари ёзиб қўйгандир. Арши (ўша пайтда) сувнинг устида эди".Имом Муслим ривояти
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: « Агар муаззиннинг азонини эшитсангиз, худди у айтган сўзларни қайтаринглар ва менга саловат айтинглар. Чунки ким менга бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади. Сўнгра Аллоҳдан мен учун “васила”ни сўранглар. Албатта у жаннатдаги бир манзил бўлиб, Аллоҳ таолонинг бандаларидан фақат биттасигагина берилади. Ўша киши мен бўлсам керак деб умид қиламан. Ким мен учун “васила”ни сўраса унга шафоатим вожиб бўлади», – дедилар».Имом Муслим ривояти